Ўзбекистон 3 ойда Қозоғистонга 135 тонна помидор экспорт қилди
17:30, 16 Май 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-март ойларида хорижга қиймати 6,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 869 тонна помидор экспорт қилган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 3 ойида энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:
- Россияга – 5 471 тонна
- Қирғиз Республикасига – 190 тонна
- Қозоғистонга – 135 тонна
- БААга – 56 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари қайси соҳада кўпроқ ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Туркиядан 3 ойда Ўзбекистонга 34,2 минг нафар турист келган.
Таиландга туристик мақсадларда борган ўзбекистонликлар сони 2,2 баробарга ортган.
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради.