Ўзбекистон 3 ойда Қозоғистонга 1,3 минг тонна хурмо экспорт қилган
15:33, 21 Апрель 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-март ойларида қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570,7 тонна хурмо экспорт қилган.
2025 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистонга – 1,3 минг тонна;
Россияга – 940 тонна;
Қирғиз Р. – 189,4 тонна;
Туркманистонга – 105,8 тонна.