Ўзбекистон 3 ойда 1,8 млн квадрат метр гилам экспорт қилган
19:36, 12 Май 2025
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-март ойларида хорижга қиймати 5,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,8 млн квадрат метр гилам экспорт қилган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 3 ойида гилам экспорт қилган давлатлар:
Озарбайжонга — 577 минг кв.м;
Қирғиз Республикасига — 457 минг кв.м;
Афғонистонга — 300 минг кв.м;
Россияга — 275 минг кв.м;
Қозоғистонга — 191 минг кв.м;
Бошқа давлатларга — 23 минг кв.м.