Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 984,8 тонна ерёнғоқ экспорт қилган

Фото: Фото: pixabay.com

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 2,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 956 тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 954 тоннага ёки 47,6 %га ошган”, - дейилади хабарда.

2025 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 984,8 тонна;
  • Покистон – 496,9 тонна;
  • Озарбайжон – 371,8 тонна;
  • Хитой – 268,1 тонна;
  • Россия – 244,5 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 589,9 тонна.