Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 8,6 минг тонна карам экспорт қилган

Фото: Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-февраль ойларида қиймати 8,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 23 515,4 тонна карам экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform агентлиги қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

2025 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 12,2 минг тонна;

— Қозоғистон – 8,6 минг тонна;

— Қирғиз Р. – 2,2 минг тонна;

— Латвия – 161,5 тонна;

— Беларусь – 114,2 тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 984,8 тонна ерёнғоқ экспорт қилган.