Ўзбекистон 158,5 млн долларлик ловия экспорт қилган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 158,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 39 022 тонна ловия экспорт қилган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп ловия экспорт қилган давлатлар:

Покистон – 13 122 тонна

Афғонистон – 10 806 тонна

Эрон – 8 131 тонна

Грузия – 2 715 тонна

Туркия – 1 149 тонна

Бошқа давлатлар – 3 099 тоннани ташкил этган.