Ўзбекистон 13 та давлатдан музқаймоқ импорт қилган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 9,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 440 тоннага ошган.

2025 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга энг кўп музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 828 тонна
  • Қозоғистон – 648 тонна
  • Хитой – 187 тонна
  • Беларусь Р. – 73 тонна
  • Франция – 33 тонна
  • Бошқа давлатлар – 55 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?