Ўзбекистон 1 йилда энг кўп қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилган
09:08, 10 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 % га юқори.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Россия – 4,3 млрд;
- Хитой – 2,5 млрд;
- Қозоғистон – 1,5 млрд;
- Афғонистон – 1,5 млрд;
- Туркия – 1,1 млрд;
- Франция – 872,2 млн;
- Қирғиз Р. – 771,1 млн;
- БАА – 720,7 млн;
- Тожикистон – 683,1 млн;
- Покистон – 325 млн.
Рақамлар яхлитланган.
Эслатиб ўзтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 2,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.