Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йили Қозоғистонда уй-жойларни фойдаланишга топшириш даражаси аҳоли жон бошига 0,81 квадрат метрни ташкил этди.
«Бу МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич ва иқтисодий ривожланган мамлакатлар даражасига яқин. Масалан, ўтган йили Россияда 0,56 квадрат метр, Беларусда 0,45 квадрат метр ва Ўзбекистонда жон бошига 0,36 квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди.
Ушбу кўрсаткич 2019 йилдан бери ўлчаб келинмоқда ва Қозоғистон иккинчи йил кетма-кет МДҲ давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.