Ўтган йили Испаниядан Ўзбекистонга 23,5 минг нафар турист келган

Фото: Фото: Kazinform

TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Испаниядан Ўзбекистонга 23 564 нафар туристлар ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 8 401 нафарга ошган.

2024 йилда Испаниядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

  • саёҳат 21 576 нафар
  • хизмат юзасидан 1 069 нафар
  • қариндошларни йўқлаш 900 нафар
  • тижорат 10 нафар
  • ўқиш 8 нафар
  • даволаниш 1 нафар