Унинг гўзаллиги билан фақат унинг амбициялари рақобатлаша олади - Павел Дуров Қозоғистон ҳақида нима ёзган

Фото: Фото: t.me/durov

ASTANA. Kazinform — Тадбиркор, Telegram асосчиси Павел Дуров Қозоғистонга ташрифи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Фото: Du Rove's Channel

“Яқинда Марказий Осиёнинг иқтисодий қудрати бўлган Қозоғистондан қайтдим. Муҳташам Астана, жўшқин Алмати, хушманзара Бурабай ва гўзал Чорин канёнига ташриф буюрдим. Қозоғистоннинг гўзаллиги билан фақат унинг амбициялари рақобатлаша олади. Мамлакат бизнес учун қулай сиёсат ва солиқлар билан халқаро компаниялар ҳамда технологик стартапларни ўзига жалб қилади. Шунингдек, у инновацион мактаблар ва университетларни қўллаб-қувватлаш орқали таълим ва илм-фан соҳасидаги устунлигини оширади”, - деб ёзди Павел Дуров Telegram саҳифасида.

Фото: Du Rove's Channel

Унинг таъкидлашича, ҳар ойда 20 миллион қозоғистонликдан 12,5 миллиони Telegram каналидан фойдаланади.

Бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.

Фото: Du Rove's Channel

“Биз қозоқ халқи учун асосий мулоқот платформаси бўлиб хизмат қилишдан фахрланамиз ва унинг жадал иқтисодий ҳамда рақамли трансформациясини тезлаштирадиган восита бўлиб қолишга умид қиламиз”, - дейди тадбиркор.

Фото: Du Rove's Channel
Фото: Du Rove's Channel
Du Rove's Channel
Фото: Du Rove's Channel