TÚRKİSTAN. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан ташкил этилган Астана халқаро форумида иштирок этиш учун UNESCOнинг бош директори Одрэ Азуле Қозоғистонга келди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
Ташриф доирасида Одрэ Азуле Туркистон шаҳрига бориб, UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига қозоғистонлик объектлари орасида биринчи бўлиб киритилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди.
Иншоотни кўздан кечириш чоғида Давлат маслаҳатчиси, UNESCO ва ICESCO ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Ерлан Қарин халқаро ташкилот раҳбарига мақбарани асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Одрэ Азуле Қозоғистон томонидан тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.