Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Бишкекка амалий ташрифи доирасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашди. Учрашувда Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболлари, хусусан, савдо-иқтисодий, сармоявий ва трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Алихан Смаилов икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни юқори баҳолаб, Қозоғистон Ҳукумати жорий йилнинг октябр ойида Қозоғистонда Қирғиз маданияти кунларини ўтказишга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.
Қозоғистон Бош вазири, шунингдек, Қирғизистон Президентига Ҳукуматлараро кенгашнинг 10-чи йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳақида маълумот берди.