Украиналик қочқинлар сони 7 миллиондан ошди
11:29, 10 Июнь 2022
NUR-SULTAN. Кazinform - Можаро бошлангандан бери 7 миллиондан ортиқ украиналиклар хорижга қочиб кетган.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Хабар24kz» га таяниб.
Ўз ватанини ташлаб кетганларнинг кўпчилиги Польшадан бошпана излаган.
Умуман Европада 5 миллионга яқин кишига қочқин мақоми берилган. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳукумати 60 ёшдан кичик фуқароларни мамлакатдан чиқариб юбормайди. Чунки улар ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.