Ушбу илк ҳолат Черновцида қайд этилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар умумий сони 90 936 кишини ташкил этади. Қурбонлар сони 3117 кишига этган. Хитой вирус юқтириш ҳолатлари бўйича етакчи ҳисобланади. Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 80151 ни ташкил қилади, Жанубий Кореяда - 4812, Италияда - 2036 ва Эронда - 1 501. Вирусдан вафот этиш даражаси бўйича Хитойдан кейинги ўрин Эрон ҳисобланади. Эронда 66 киши вафот этди, Италияда 52 киши, Жанубий Кореяда эса 28 киши инфекциядан қурбони бўлган.