Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 11 та автомашина Россия Федерацияси ҳудудига, 8 таси Молдовага ва 32 таси Польшага ўтган. Украинада ҳали ҳам 6 та машина қолган, улардан 5 та ҳайдовчи - шу давлат фуқаролари.
Бундан ташқари, Қозоғистон операторларига тегишли 1030 юк вагонлари Украинада. Украина томон кетаётган 509 та вагон Россия ва Грузия ҳудудида тўхтатилди, яна 627 таси бошқа манзилларга йўналтирилди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон фуқароларининг Украинада эвакуация қилинишини диққат билан кузатиб бормоқда.