Уфа шаҳрида “Кўҳна Туркистон ва Яссавий мероси” деб номланган кўргазма очилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Kazinform – Бошқирдистон Республикаси Миллий музейида «Әзірет Сұлтан» миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси томонидан тақдим этилган “Кўҳна Туркистон ва Яссавий мероси” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги хабарига кўра, экспозицияда Буюк ипак йўлининг асосий маркази бўлган кўҳна Туркистон тарихига оид ноёб археологик топилмалар ва маданий ёдгорликлар намойиш этилди.

ХII асрнинг атоқли файласуфи, шоири ва мутафаккири, бутун туркий дунё маънавий маданиятига катта таъсир кўрсатган Хожа Аҳмад Яссавий ҳаёти ва меросига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хожа Аҳмад Яссавий меросини тарғиб қилиш бўйича топшириғига асосан ташкил этилган кўргазмада Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида нодир осори-атиқалар намойиш этилди. Хусусан, Туркистон воҳасидаги шаҳар ва тепаликлардан топилган нодир ашёлар, Хожа Аҳмад Яссавий ва унинг издошлари қўлёзмалари, Амир Темур фармони билан қурилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси тасвири акс эттирилган меъморий элементлар, фотоматериаллар, ўрта асрларга оид нумизматик ёдгорликлар ва кулолчилик буюмлари ва ҳ.к. тақдим этилди.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар Яссавий таълимотининг Эдил ва Ёйиқ бўйи мусулмонларига, жумладан, ҳозирги Бошқирдистон ҳудудидаги мақбарада дафн этилган ХIV аср қозиси ва маънавият етакчиси Ҳусайн-бекга таъсири ҳақида ҳам маълумот олишлари мумкин.

Кўргазма 2025 йил 3 августгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистон шаҳрининг дизайн-коди тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.