UEFA жаҳон чемпионатига саралаш формуласини ўзгартирди

Фото: Фото: media.az
ASTANA. Kazinform – Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтган UEFA Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЖЧ-2026 саралаш турнири форматини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform Prosports.kz сайтига таяниб.

2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиларининг умумий сони 32 тадан 48 тага кўпайтирилгани сабабли, Европа кўпроқ ўринлар учун кураш олиб боради.

Дастлаб UEFA финалга 13 та йўлланмага эга бўлган бўлса, энди бу кўрсаткич 16 тага кўпайди. Шу муносабат билан танлов формати ўзгартирилади.

UEFA янги формулани қабул қилди, унга кўра, барча Европа жамоалари 4-5 жамоадан иборат 12 та гуруҳга бўлинади (6 гуруҳ бешта командадан ва олтита гуруҳ тўрт командадан). Гуруҳнинг 12 та ғолиби тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олади, иккинчи ўринни эгаллаган 12 жамоа эса Миллатлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсумида энг яхши рейтингга эга тўртта жамоа билан биргаликда плей-офф босқичига йўл олади. Ушбу 16 та жамоа Европадан жаҳон чемпионатида сўнгги тўртта ўрин учун кураш олиб боради.