UEFА энг кучли клублар рўйхатини эълон қилди

Фото: Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - UEFА расмий сайтида клублар рейтинги янгиланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Uefa.comга таяниб.

Биринчи ўрин амалдаги АПЛ чемпиони "Манчестер Сити" бўлди. Иккинчи ўринни "Реал Мадрид" банд этди. Кучли учликни Мюнхеннинг "Бавария" клуби якунлаб берди.

Бундан ташқари топ ўнликка "Ливерпуль", "Рома", ПСЖ, "Челси", "Интер" ва "Вильярреал" жамоалари киришди.

UEFА маълум қилишича, бу рўйхат клубларнинг сўнги 5 мавсумидаги натижалари асосида тузиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.