Удмуртия Республикасида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланади

Фото: Фото:Мухтор Холдорбеков/ Kazinform/

TASHKENT. Kazinform - Хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасига кўра, Удмуртия Республикасида кейинги йилдан мигрантларни қатор соҳаларда ишга ёллашни тақиқлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Миграция агентлиги матбуот котибига таяниб.

Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, Удмуртияда 2025 йилда мигрантларни қуйидаги фаолият турларига жалб этиш тўлиқ тақиқланади:

  • сабзавотларни етиштириш;
  • шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;
  • такси ва ҳайдовчи билан ижарага олинадиган автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда меҳнат мигрантлари учун янги қоидалар жорий этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.