Тўрт нафар қозоғистонлик полвон Осиё чемпионатидаги илк учрашувида ғалаба қозонди
13:29, 11 Апрель 2024
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда старт олган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида тўрт нафар қозоғистонлик полвон илк учрашувларида ғалаба қозонди.
70 килограмм вазн тоифасида Меиржан Аширов туркманистонлик Перман Хоммадовни, 97 килограмм вазнда Ризабек Айтмухан қирғизистонлик Андрей Ароновни 6:0 ҳисобида енгди.
65 килограмм вазн тоифасида ўз омадини синаб кўрган Мухтар Санжар фаластинлик полвонни муддатидан аввал мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди. 57 кг вазн тоифасида иштирок этган Мейрамбек Қартбай чорак финалда ўзбекистонлик Нодирбек Жуманазаровни мағлуб этди.
Кейинги босқичда Аширов тожикистонлик полвон билан, Айтмухан эса ўзбекистонлик полвон билан курашади.