Туркманистон махсус хизмати раҳбари ўзгарди

Фото: Фото: AS Steel

ASTANА. Кazinform – Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов миллий хавфсизлик вазири генерал-майор Назар Атагараевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилди.

Генерал-майор Довлетгелди Мередов мамлакатнинг хавфсизлик ва разведка учун масъул бўлган бош махсус хизмат органи раҳбари этиб тайинланди, деб ёзади TDH.

Аввалроқ Қирғизистон Миллий давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятида кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида хабар берилган эди.