«Republic of Turkey (Туркия Республикаси) Republic of Türkiye деб ўзгартирилди», - деди Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, ўзгартириш Туркия расмийлари аризасидан сўнг дарҳол кучга кирган.
«Мамлакат номининг қисқача варианти энди Turkey емес, Türkiye бўлади. Бироқ Туркиянинг алифбодаги позицияси ўзгармайди», — дея қўшимча қилди Дюжаррик.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Twitter саҳифасида Туркия номининг ўзгариши Анқаранинг «мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш» ҳаракатлари доирасида амалга оширилганини изоҳлади.