Туркиянинг Малатя провинциясида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Маҳаллий вақт билан 12:04 да қайд этилган силкинишлар эпицентри Йешилютр ҳудуди. Зилзила манбаи 6,96 км чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Туркиянинг шарқий ва марказий қисмида, Малатя, Бингел, Сивас ва Кония провинцияларида зилзила қайд этилди.
Фото: aa.com.tr