Туркиянинг бешинчи авлод «КААN» қирувчи самолёти илк бор ҳавога кўтарилди
ASTANA. Kazinform – Туркияда ишлаб чиқарилган бешинчи авлод «КААN» қирувчи самолёти биринчи парвозини муваффақиятли якунлади.
Қирувчи самолёт Анқара яқинидаги Мюртед ҳаво базасидан биринчи марта ҳавога кўтарилди ва қисқа синовдан сўнг аэродромга қайтди. Туркия «КААN» самолёти билан бешинчи авлод самолётларини ишлаб чиқарувчи беш давлат қаторига қўшилди.
Янги авлод қуролларининг интеграцияси туфайли «КААN» товушдан юқори тезликда аниқ зарбалар бера олади. Сунъий интеллект тизимлари ва нейрон тармоқларни қўллаб-қувватлаш самолётни қўшимча қувват билан таъминлайди.
«КААN» дастурини амалга ошириш доирасида Туркияда борт жиҳозларини чақмоқ таъсирида синовдан ўтказиш, шунингдек, радар назорати синовидан ўтказиш учун дунёдаги энг йирик парвоз синов марказларидан бири ташкил этилади.