Туркиядан Ўзбекистонга келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

Фото: Фото: Божхона қўмитаси

TASHKENT. Kazinform - Тошкентга Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик араб тилидаги қадимий китоблар топилди.

“Тошкент-Аэро” хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаронинг юклари орасидан божхона назоратига ўз вақтида тақдим этилмаган, муқоваси жигарранг теридан тайёрланган, араб ёзувлари битилган 1 дона катта ҳажмли ҳамда 1 дона қизил муқовали кичик ҳажмдаги қадимий китоблар борлиги аниқланди.

Дастлабки экспертиза хулосаларига кўра, китобларнинг бугунги кундаги тахминий қиймати 320 млн сўмни( тахминан 24 641 АҚШ доллари)ташкил этмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда ўзбекистонлик аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.