Туркиядан 3 ойда Ўзбекистонга 34,2 минг нафар турист келган
16:10, 14 Май 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 34,2 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,7 минг нафарга ёки 58,8 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- хизмат юзасидан – 14 322 нафар
- сайёҳлик – 10 189 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 9 471 нафар
- тижорат – 114 нафар
- ўқиш – 90 нафар
- даволаниш – 17 нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 июндан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.
Ўзбекистоннинг демографик ҳолати маълум қилинди.