Туркиядаги зилзила пайтида қулаган уйни қурган пудратчи 18 йилга ҳукм қилинди
ASTANА. Кazinform - Туркиядаги зилзила пайтида қулаб тушган уйни қурган пудратчи Муслим Демирер 18 йилу 1,5 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги ёзган.
Бир йил аввал содир бўлган даҳшатли зилзила пайтида минтақадаги уйларнинг вайрон бўлгани бўйича суд жараёни ҳамон давом этмоқда.
Шанлиурфада уй қулаб тушди ва 34 киши ҳалок бўлди. Бино қурилишига масъул бўлганлардан уч нафари зилзиладан олдин вафот этган.
Дастлаб суд Муслим Демирерни 21 йил 9 ойга озодликдан маҳрум қилди. Демирернинг ўғли ҳам зилзила пайтида уйларнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Суд ушбу ҳолатни инобатга олди ва пудратчига берилган муддатни қисқартирди. Прокурорлар ва марҳумнинг яқинлари суддан Демирерга энг оғир жазо тайинлашни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 6 февралида Туркиянинг жануби-шарқида, эпицентри Қаҳрамонмарашда бўлган 7 магнитудали иккита йирик зилзила содир бўлган. Зилзилалар мамлакатнинг 10 та провинциясида, шунингдек, қўшни давлатларда, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Туркияда зилзила пайтида турар-жой биноларининг қулаши билан боғлиқ 269 киши ҳибсга олинди. Зилзила оқибатида етказилган моддий зарар икки триллион турк лирасини (105 миллиард доллар) ташкил қилди.
Туркиянинг жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди.