Туркиядаги ЙТҲда 20 киши жароҳатланди, 1 киши вафот этди

Фото: Фото: trend.az
АNKARА.ТREND - Кazinform - Туркиянинг Дузже провинциясида микроавтобус юк машинасига бориб урилди, дея хабар беради Каzinform Trendга таяниб.

Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди.

Воқеа жойига тез ёрдам, полиция ва жандармерия чақирилди.

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, уларнинг аҳволи ҳақида хабар берилмаган.

ЙТҲ юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.