Туркияда сув тошқини оқибатида икки киши ҳалок бўлди
08:08, 28 Ноябрь 2023
Якшанба куни Туркияда кучли ёмғир ва шамол ҳукмронлик қилди. Натижада икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.
Ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг ғарбий, жанубий ва шимолий ҳудудлари аҳолисини безовта қилди.
Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти душанба куни мамлакатнинг учдан бир қисми учун об-ҳаво хавфининг сариқ ва пушти даражаларини эълон қилди.
Анталияда кучли шамол тўлқинларга сабаб бўлиб, кўчаларни сув босди. Йўл ҳаракати қийинлашди.
Энг кўп зарар кўрган Измир шаҳри бўлди. У ерда шиддатли ёмғирдан денгиз тошиб кетди.
Мэрнинг сўзларига кўра, шаҳарда сўнгги 80 йил ичида бундай ҳолат кузатилмаган.