Туркияда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпайди - статистика
ASTANА. Кazinform – 2025 йилда Туркияда 552 минг никоҳ қайд этилган ва 193 мингдан ортиқ жуфтлик ажрашган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Туркия статистика институти (ТÜİК) маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатда 552 237 та никоҳ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан пастроқ, ўшанда 569 983 та никоҳ қайд этилган. Умумий никоҳ даражаси (минг кишига тўғри келадиган никоҳлар сони) 6,43% гача камайди.
Бундан ташқари, ажралишлар сони ошди. 2024 йилда 188 963 та ажралиш қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 193 793 тага етди. Ажралиш даражаси 2,26% ни ташкил этди.
Никоҳ ёши ошмоқда
Биринчи никоҳ ёши иккала жинс учун ҳам ошди. 2025 йилда эркаклар биринчи марта ўртача 28,5 ёшда, аёллар эса 26 ёшда турмуш қуришган. Турмуш ўртоқлар ўртасидаги ўртача ёш фарқи 2,5 ёшни ташкил этди.
Ҳудудий фарқлар
Энг юқори никоҳ даражаси мамлакатнинг жануби-шарқий вилоятларида қайд этилди. Газиантеп 7,76% билан етакчилик қилди. Ундан кейин 7,68% билан Османие ва 7,5% билан Шанлиурфа вилоятлари.
Энг паст кўрсаткичлар Тунcелида 4,18%, ундан кейин 4,58% билан Гюмушхане ва 4,67% билан Ардаханда кузатилди.
Чет элликлар билан никоҳлар: Сурияликлар олдинда
2025 йилда хорижий куёвлар билан 5347 та никоҳ (умумий соннинг 1%) ва хорижий келинлар билан 28646 та никоҳ (5,2%) қайд этилган.
Сурияликлар хорижий куёвлар орасида биринчи ўринда - 20,9%. Кейинги ўринларда немислар – 18,8% ва афғонлар – 5%. Сурияликлар чет эллик келинлар орасида ҳам етакчилик қилмоқда – 13,8%. Кейин Ўзбекистон – 13,7% ва Марокаш – 9,6%.
Энг юқори ажралиш даражаси – Измирда
2025 йилда энг юқори ажралиш даражасига эга ҳудуд Измир бўлди, 3,28%. Кейин Анталия – 3,21% ва Денизли – 3,14%.
Энг паст кўрсаткич Ҳаккари – 0,51%, Ширнак – 0,52% ва Битлис – 0,63% да қайд этилди.
Статистик маълумотларга кўра, ажралишларнинг 34 фоизи никоҳнинг дастлабки беш йилида содир бўлади, яна 20,3 фоизи олти йилдан ўн йилгача бўлган даврда қайд этилади.
Ажрашиш жараёнлари якунланган натижаларга кўра, 191 371 болага оид васийлик масалалари ҳал қилинди. Уларнинг 74,6% да васийлик онага, 25,4% да отага берилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда туғилиш даражаси кескин пасайди.