Туркияда қидирувга берилган фирибгар Алматида қўлга олинди

Фото: Фото: Polisia.kz

ALMATY. Kazinform - Алмати халқаро аэропортида Ички ишлар вазирлиги Интерпол миллий марказий бюроси сўровига кўра, тармоқ полиция бўлими ходимлари томонидан чет эл фуқароси қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Polisia.kz га таяниб.

Эркак Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 67 та интернет фирибгарлигини содир этгани учун халқаро қидирувга берилган эди.

2018 йилда гумонланувчи уй ҳайвонларини сотиш ҳақида сохта эълонни интернетга жойлаб, 67 кишини алдаб, Туркиядан қочиб кетган.

Ҳозирда у вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда.