Туркияда 5,4 магнитудали зилзила юз берди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Чоршанба куни Туркиянинг шарқий қисмида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри 31400 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Буланик шаҳридан 33 километр жануби-ғарбда жойлашган. Унинг чуқурлиги 60 километрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш провинциясида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Зилзила ортидан юзлаб ер силкинишлари кузатилди. Зилзила мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошган, 52 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда камида 2,5 минг киши ҳалок бўлган, 4,6 минг киши жароҳат олган.

Фото: www.semana.com