Туркияда 4,1 магнитудали зилзила юз берди
08:54, 22 Декабрь 2023
Ҳатай вилоятининг Антакья туманида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Анадолуга таяниб.
Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқариш агентлиги (AFAD) сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, 4,1 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан соат 21:24 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Антакья туманида бўлган.
Ушбу маълумотларга кўра, зилзила 9,19 километр чуқурликда содир бўлган.