Туркия ва Ливия савдо ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказмоқчи

Фото: Фото: Аnadolu

ASTANА. Кazinform – Томонлар Туркиянинг саноат ва тижорат товарларини ташиш учун эркин савдо зонасини ташкил этишга келишиб олдилар, деб хабар беради Аnadolu.

Ливия Иқтисодиёт ва савдо вазири Муҳаммад Ҳувайж Туркия Савдо вазири Омер Болат билан Триполида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг икки давлат ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказишни режалаштирганини айтди.

— Учрашув якунлари бўйича биз аввал тузилган ўзаро англашув меморандумлари ва келишувларни халқаро иқтисодий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш зарур, деган қарорга келдик, — деди Ҳувайж.

Унинг сўзларига кўра, туркиялик вазир билан учрашув Туркия ва Ливия ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликнинг янги моделини яратишга қаратилган.

Ҳувайж, Болат ва Ливия Марказий банки раҳбари уч томонлама учрашув ўтказди ва Анқара ва Триполи ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилди.

Музокаралар натижасида томонлар эски лойиҳаларни жонлантириш, Туркия ширкатларини ўз бизнесларига қайтариш, банк кафолати масалаларини ҳал қилиш каби масалаларда келишувга эришди.

— Шу муносабат билан Туркия ва Ливия компаниялари дуч келаётган муаммоларни назорат қилиш ва шериклик муносабатларига эришишни назорат қилиш учун қўшма иқтисодий қўмита туздик, -  деди Ливия вазири.

Ҳозирда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,7 миллиард долларга етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ ва Туркия-Италия консорциуми денгизда янги нефть қувурини қуриши ҳақида хабар берган эдик.