ASTANA. Kazinform – Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторида ўт очиш режимини тўхтатиш ва Исроил-Фаластин можаросини “икки халқ, икки давлат” концепцияси асосида ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди, деб хабар беради Аnadolu агентлиги.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилиши иштирокчилари олдида сўзлаган Туркия дипломатик хизмати раҳбари: “Ғазо секторидаги ваҳшийлик имкон қадар тезроқ тўхтатилиши керак”, – деди.
Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, Фидан сессияда "Давом этаётган халқаро кескинликни бошқаришда G20 нинг ўрни" мавзусида маъруза қилди.
Ҳакан Фидан барча томонларни глобал тинчлик ва хавфсизлик учун ҳаракат қилишга чақирди. Вазир бу мавзу 1-3 март кунлари бўлиб ўтадиган Анталия Дипломатик Форумида (ADF) “Инқирознинг олдини олишда дипломатиядан фойдаланиш” мавзусида кўтарилишини эслатди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы