ASTANA. Kazinform — Туркия қирғоқларида инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдирувчи ва вабо, оғир диарея ва сувсизланишни келтириб чиқарадиган Vibrio бактериялари топилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Milliyet нашрига таяниб.
Олимлар Мармара, Эгей ва Ўрта ер денгизларида Vibrioларни аниқладилар. Шифокорлар дам олувчиларни денгиз суви очиқ яраларга тушиши хавфидан огоҳлантириб, эҳтиёт бўлишни сўрамоқда.
— Vibrio лар илиқ шўр сувда кўпаяди. Айниқса, вабо вибриони ифлосланган денгиз суви орқали ошқозон-ичак трактига кириб, вабо касаллигини келтириб чиқариши мумкин, бу эса кучли диарея ва сувсизланишга олиб келади. Туркияда вабо касаллиги камдан-кам учраса-да, хавф нолга тенг эмас, — деди Истанбулдаги Florence Nightingale касалхонаси шифокори Уғур Аферин.
Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш Европа марказининг (ECDC) сўнгги огоҳлантиришига кўра, илгари фақат Болтиқ денгизида бўлган Vibrio бактериялари энди Шимолий денгизда ва ёпиқ чўмилиш жойларида ҳам учрайди. Бактериялар юқори ҳароратда ва паст шўрланишда кўпаяди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1000 дан ортиқ японияликлар иш билан боғлиқ руҳий касалликлардан азият чекаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.