Туркия қамоқхоналарида одам сони белгиланган меъёрдан ошиб кетди
ASTANA. Kazinform – Туркия қамоқхоналари тизими тарихда илк бор бу даражадаги юқори юкламага дуч келмоқда.
Мамлакат Қамоқхоналар бош бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йил июнь ойи бошида Туркиядаги умумий маҳкумлар сони 416 927 нафарга етган. Бу кўрсаткич мамлакатнинг 34 та вилояти аҳолисининг сонидан ҳам кўп ва қамоқхоналарнинг расмий сиғими бўлган 295 000 нафардан анча ошган.
Умумий маҳкумлар сонидан 359 227 нафари – ҳукм чиқарилиб, жазо муддатини ўтаётганлар, 57 700 нафари эса тергов изоляторида, суд қарорини кутмоқда. Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.
Қамоқхоналарда белгиланган сиғимдан 121 минг нафарга кўп инсон сақланаётгани жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳолат маҳкумларнинг яшаш шароити, хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқларининг таъминланишига катта таҳдид солади.
Ҳозирги кунда қамоқхоналарда 18 727 аёл мавжуд. Бу рақам ҳам жамоатчилик диққатини тортмоқда, чунки аёллар учун мўлжалланган шароит ва инфратузилмаларни янада такомиллаштириш талаб этилади.
Мутасаддилар фикрича, жиноятчиликка қарши давлат сиёсати қайта кўриб чиқилиши, жазони шартли тайинлаш, тузатиш ишлари ва реабилитация дастурлари каби муқобил жазо чораларига эътибор қаратлиши лозим.