Туркия ғарбида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
10:51, 25 Апрель 2025
ASTANA. Kazinform – Туркия ғарбидаги Кутаҳя шаҳрида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълум қилди, деб ёзади Report.
Маълумотларга кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 07:23да (Қозоғистон вақти билан 09:23) шаҳар ғарбидаги Симав туманида қайд этилган. Зилзила эпицентри 8,81 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул яқинида кучли зилзила юз берган эди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Истанбул яқинидаги зилзила муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанни қўллаб-қувватлади.