UEFA 2028 ва 2032 йиллардаги Европа чемпионатларини ўтказиш учун даъвогар давлатлар рўйхатини эълон қилди.
Туркия ва Россия Евро-2028 ёки Евро-2032 финал босқичидан бирига ариза топширди.
Англия, Шимолий Ирландия, Шотландия ва Уэльс жамоавий ариза топширди ва Евро-2028ни ўз мамлакатларида ўтказиш истагини билдирди.
Италия Евро-2032 учун даъвогарлик қилмоқда.
UEFAнинг ҳар икки чемпионат бўйича якуний қарори 2023 йилнинг сентябрида эълон қилинади.