Туркия бир дақиқалик сукут сақлаб Отатуркни хотирлади

Фото: None
ANKARA. Anadolu - Kazinform – Туркия халқи республика асосчиси, таниқли давлат, сиёсат арбоби ва ислоҳотчи Мустафо Камол Отатурк хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Чоршанба куни маҳаллий вақт билан 09:05да бутун мамлакат бўйлаб сигнал эшитилди. Бундан 83 йил муқаддам, айнан шу паллада Туркия Республикасининг асосчиси ва биринчи президенти Истанбулдаги Долмабаҳче саройида вафот этди.

Мамлакатда транспорт ҳаракати бир дақиқага бутунлай тўхтатилди, кўплаб ҳайдовчи ва йўловчилар машинадан тушиб, давлат арбобига ҳурмат бажо келтирди. Сигнал чалинганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб расмий маросимлар бошланди. Уларнинг аксарияти Анқарада мамлакат раҳбарлари иштирокида ўтказилмоқда. Маросимлардан бири Туркия парламентида бўлиб ўтади, у ерда Отатурк ҳайкали пойига гул қўйилади.

Истанбул аҳолиси ва меҳмонлари Долмабаҳче саройи ёнида саф тортдилар.

Туркиянинг биринчи президенти 1938 йил 10 ноябрда 57 ёшида вафот этган.