«Бугун мамлакатларимиз компаниялари ўртасида 30 та тижорат ҳужжати имзоланди. Буларнинг барчаси икки томонлама муносабатларнинг жонланишига янги суръат бағишлайди, деб умид қиламан. Барчангизни Қозоғистонга биз билан ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга таклиф қиламан. Асосий вазифа эришилган келишувларни амалга оширишдан иборат. Бу жуда муҳим. Шунинг учун бу менинг шахсий назоратим остида бўлади!» – деди Президент.
Президент Қозоғистон-Туркия дўстлиги келгусида ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.