TASHKENT. Kazinform - Қўқонда ўтказилаётган «Туркий тилли ёшлар» халқаро фестивали доирасида бугун куннинг биринчи ярмида «Kokand University» биносида барча ёшлар иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди, деб хабар беради Kazinform ЎР Маданият ва туризим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо мамлакатлардан ташриф буюрган ёшлар ўзаро бирлашиб, дўстлик жамоаларини тузган ҳолда баскетбол, волейбол, футбол ва бадминтон бўйича куч синашди.
Куннинг иккинчи ярмида туркий дунё ёшлари халқаро конференцияда қатнашиб, ҳамкорлик ва бирликни янада мустаҳкамлаш йўлида амалга ошириш мумкин бўлган ғоялар устида фикр алмашди.
Шундан сўнг Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо мамлакатлар Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан келган туркомпаниялар вакиллари билан ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида B2B форматида учрашувлар ташкил этилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.