“Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали спорт мусобақалари билан давом этади
11:16, 14 Июль 2023
TASHKENT. Kazinform - Қўқонда ўтказилаётган «Туркий тилли ёшлар» халқаро фестивали доирасида бугун куннинг биринчи ярмида «Kokand University» биносида барча ёшлар иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди, деб хабар беради Kazinform ЎР Маданият ва туризим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Куннинг иккинчи ярмида туркий дунё ёшлари халқаро конференцияда қатнашиб, ҳамкорлик ва бирликни янада мустаҳкамлаш йўлида амалга ошириш мумкин бўлган ғоялар устида фикр алмашди.
Шундан сўнг Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо мамлакатлар Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан келган туркомпаниялар вакиллари билан ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида B2B форматида учрашувлар ташкил этилди.