Туркий тилли давлатлар учун умумий бўлган 10 та пилот анимацион лойиҳа чиқарилади

Фото: Фото: kazakhcinema.kz
ASTANА. Кazinform – «Қазақанимация» ижодий уюшмаси 10 та маҳаллий аниматсия студияси билан биргаликда туркий тилли мамлакатлар учун умумий бўлган қадимий афсоналар асосида пилот анимация лойиҳасини ишлаб чиқаришни бошлади, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан маълум қилишларича, анимацион альманахга киритилган ҳар бир асарнинг давомийлиги 5 дақиқадан ошади. Махсус ташкил этилган танлов натижасида ишлаб чиқаришга тақдим этилган 10 та лойиҳа танлаб олинди.

Танловга туркий тилли мамлакатларнинг буюк шахслари, муқаддас ҳайвонлар ва жой номлари, туркий тилли мамлакатларнинг умумий байрамлари ва миллий ўйин-кулгилари ҳақидаги афсоналар асосида ёзилган 26 студиядан 40 та сценарий қабул қилинди. Очиқ ҳимоя натижаларига кўра «Уч шахс», «Широқ ботир ва бургут афсонаси», «Лайли. Турк маликаси сири», «Ашина – биринчи кўктурк», «Турон», «Олтин кўл», «Аҳмад», «Хўжанасир ва ўғри», «Сув тулпорлари» ва «Жаннат дегани...» каби 10 анимайион лойиҳа қўллаб-қувватланди.

«Ишлаб чиқариш учун тақдим этилган анимацион пилот лойиҳалари жанр ва мавзу жиҳатидан бир-бирига ўхшамайди. Ҳар бири ўзига хосдир. Ушбу лойиҳа нафақат туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди, балки қозоқ студияларига янги бозорларга чиқиш ва аудиторияни кенгайтириш имконини беради. Шунингдек, бу келажакда қардош давлатлар билан қўшма анимацион лойиҳалар яратиш йўлидаги биринчи қадамдир», — деди вазирлик Маданият қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Кумис Сейитова.