Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида Қорабоғ декларацияси қабул қилинди
17:14, 06 Июль 2024
SHUSHA. Kazinform — Озарбайжон Республикасида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Учрашув якунида Давлат раҳбарларининг Туркий давлатлар ташкилоти Котибиятини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қарори имзоланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Саммит якунлари бўйича Қорабоғ декларацияси қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити “Транспорт, коммуникация ва иқлим ўзгаришини назорат қилиш орқали барқарор келажак яратиш”мавзусида бўлиб ўтган эди.