Туркистонлик аёл 11-фарзандини дунёга келтирди
12:33, 25 Сентябрь 2023
20 сентябрда 1-сонли вилоят перинатал марказида 40 ёшли аёл 11-фарзандини дунёга келтирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Тиббиёт мутахассисларининг сўзларига кўра, сариағашлик Айнагул бу сафар операциясиз табиий равишда туғган. Ҳозир она ва боланинг аҳволи яхши. Шифокорлар назорати остида.
Бунгача Айнагулнинг оиласида 5 та ўғил, 5 та қиз туғилган. Энди уларнинг сафига Мустафо деган бола қўшилди. Болаларнинг энг каттаси 21 ёшда.
Эри Сариағаш тумани Нурли жол қишлоғида бош имом-хатиб бўлиб ишлайди. Айнагул уйда болаларга ғамхўрлик қилади.