Ҳозирда Туркистон шаҳри аэропортидан биринчи халқаро рейслар амалга оширилмоқда. Биринчи самолёт Туркистон - Истанбул - Туркистон 2021 йил 21 мартда парвоз қилиши режалаштирилган.
Дастлаб, Туркистон ва Истанбул шаҳарлари ўртасида ҳаво алоқаси мунтазам равишда ҳафтада икки маротаба жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Келажакда парвозлар сони ҳафтасига етти тага етказилади. Чипта нархи 39 999 тенгедан бошланади.
Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Парвозлар жадвали «FlyArystan» расмий сайтида эълон қилинган.