Туркистон вилояти ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, улар даштда чодирда тунаб, каврак қазишган.
«23 нафар шахс ҚР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми (хорижий ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан миграция қонунчилигини бузиш) билан жавобгарликка тортилиб, республика ҳудудидан чиқариб юборилди. Қозоғистон фуқароси бўлган иш берувчи 519-модда (мамлакат қонунчилигини бузган ҳолда хорижий меҳнат ва меҳнат мигрантларини жалб қилиш) бўйича жаримага тортилди», — дейилади агентлик хабарида.11:20, 23 Май 2022
Туркистонда шифобахш гиёҳлар қазган 23 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Арис тумани полициячилари даштда ўсадиган ўта шифобахш каврак (ферула) ўсимлиги шарбатини қазиб, ноқонуний ишлаётган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросини аниқлади, деб хабар беради Kazinform.