Туркистонда пахтанинг элита тури етиштирилади, тўқимачилик фабрикаси очилади
TÚRKІSTAN. KAZINFORM — Туркистон вилоятида пахта ҳосилдорлигини ошириш ва уни чуқур қайта ишлаш бўйича 9 та лойиҳа ишга туширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ҳисобот йиғилишида маълум қилди.
“Вилоятимизнинг асосий хусусияти шундаки, аҳолининг 80 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги халқ ҳаётининг муҳим тармоғи саналади. Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, чорвачилик ва ўсимликчилик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш йўналишида ишлар амалга ошириб келиняпти. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 958 миллиард тенгени ташкил этиб, 105,8 фоиз ўсган. Шунга кўра, вилоятимиз ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми бўйича республикада энг юқори кўрсаткичга эга”, – деди Д.Сатибалди Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингида.
Туркистон вилояти республикадаги ягона пахта етиштирувчи вилоятдир. Ўтган йили 106 минг гектар майдонга пахта экилди. Бироқ, анъанавий усул ишлатилганлиги сабабли унумдорлиги ҳам ўтган.
“Айни пайтда ғўзанинг элита навларини етиштирувчи, хомашёни замонавий сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда чуқур қайта ишловчи пахта-тўқимачилик кластерини яратиш ишлари бошлаб юборилди. Яъни пахта етиштиришдан тортиб, ип-калава, дока, кийим-кечак каби тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган барча соҳаларни қамраб олади. Туркистонда 147 миллиард тенгелик пахтани чуқур қайта ишлайдиган йирик завод қурилиши бошланди. Корхонада 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади, йилига 13 минг тонна жун, 50 миллион метр уй тўқимачилик маҳсулотлари, 7 миллион дона чойшаб ишлаб чиқарилади”, — дея тушунтирди вилоят раҳбари.
Пахта кластерида умумий қиймати 226 миллиард тенге бўлган 9 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Улар тўлиқ ишга туширилгач, 41 минг иш ўрни яратилади. Пахта ҳосилдорлиги 3 баробар ортиб, гектарига 70 центнерга етиши керак.
Бундан ташқари, маккажўхорини чуқур қайта ишлаш бўйича крахмал-мелас заводи қуриляпти. Лойиҳа қиймати 36 миллиард тенге бўлиб, йиллик қуввати 150 минг тонна маккажўхори қайта ишлаш имконини беради. Бунинг натижасида 550 янги иш ўрни яратилиб, маккажўхоридан 26 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади.